Охирги янгиликлар

Ҳудудлар ободлиги йўлида Жамият

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 20 августидан 27 августига қадар вилоятимиз шаҳар ва туманларида "Тоза ҳудуд" ободонлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди. 

Тадбирларга Самарқанд шаҳрида "Мароқанд Обод" давлат унитар корхонасининг 21 та техникасига қўшимча равишда Паст Дарғом, Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар филиалларининг 23 та махсус транспорт воситаси жалб қилинди. 
Самарқанд шаҳрининг марказий кўчалари ва ноқонуний чиқиндихоналардан 87 тонна, Жомбой туманидан 63 тонна, Самарқанд ва Пайариқ туманларидан 53 тоннадан чиқинди махсус чиқиндихоналарга олиб чиқилди. 
Бир ҳафта давом этган ободонлаштириш тадбирларида фуқаролар билан хонадонлардан чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича шартномалар тузилиб, атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантирмаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Санжар САЪДУЛЛАЕВ.