Охирги янгиликлар

Чиқиндини фақат белгиланган жойга ташланг! Жамият

Корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар эътиборига!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 194-сонли қарорининг 3-иловаси 9-боби  49-бандига асосан истеъмолчилар қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун шартнома тузиш ва унинг талабларини бажаришга мажбурдирлар. Шунинг учун чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш мақсадида вилоятимизда фаолият юритаётган "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси билан шартнома тузишлари талаб этилади. Чиқиндиларни жойлаштириш учун шартнома тузилмаган тақдирда чиқиндилар ноўрин жойлаштирилган ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади!
Унутманг, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс"ининг 91-моддасига асосан фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 (уч) бараваригача, мансабдор шахсларга 5 (беш) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тозаликка риоя қилинг!
ВИЛОЯТ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ.