Охирги янгиликлар

Фаол онахонлар – тажрибали тарғиботчилар Жамият

 
"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимида жамоатчилик асосида хотин-қизлар билан ишлаш кенгашлари ташкил этилиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда шу пайтга қадар жамғармада "Фаол аёллар қаноти" сифатида ишлаган мазкур тузилманинг номи билан бир қаторда белгиланган вазифалари ҳам ўзгариши кутилаётганлиги таъкидланди. "Нуроний" жамғармасининг вилоят, туман ва шаҳар бўлимларида жамоатчилик асосида иш юритаётган фаол аёлларнинг ҳисоботлари тингланди. Кенгаш раиси ва унинг аъзолари сайланди. 
– Нуроний онахонларимиз ичида ўз тажрибаси, иш фаолияти билан бошқаларга ибрат бўладиганлари, ёшларга тўғри йўл кўрсата оладиганлари талайгина, – дейди жамғарманинг хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши раиси Зулфия Холмуродова. – Оилалардаги муҳитни яхшилаш, нотинч оила аъзолари билан суҳбатлашиш, уларга панд-насиҳат қилиш, таълим муассасаларида қизларга ҳаё-иболи бўлишларини уқтириш каби ишларда шу пайтга қадар нуроний аёлларимиз фаол иштирок этиб келаётганди. Эндиликда уларнинг бу фаолияти янада кенгроқ кўлам касб этиб, бундай ташрифлар режали асосда ташкил этилади. 
Худди шундай йиғилишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилиб, унда жамғарма қошидаги жамоатчилик асосида хотин-қизлар билан ишлаш кенгашларининг раис ва унинг аъзолари сайланади.
Гулруҳ МЎМИНОВА.