Охирги янгиликлар

Самарқанд кўчаларида янги автобуслар Жамият

Самарқанд шаҳар кўчаларида "Самарқандҳамкортранс" масъулияти чекланган жамияти томонидан "6Е-Кимёгарлар қўрғони – Университет хиёбони" йўналиши бўйича замонавий LE-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
– Айни пайтда мазкур йўналишда синов учун 56 йўловчига мўлжалланган 25 ўриндиқли 2 та автобус ҳаракати йўлга қўйилди, – дейди корхона иш бошқарувчиси Бахтиёр Тоғаев. – Йўловчилар сони, ёқилғи харажатлари ва бошқа омиллар ўрганилгач, автобуслар сони оширилиши кўзда тутилган. Ҳар бир автобус учун "Микрокредитбанк" вилоят филиалидан беш йил муддатга 414 миллион сўмдан кредит олдик. 
Бахтиёр МУСТАНОВ.