Охирги янгиликлар

ЖУРНАЛИСТ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? Жамият

"Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти қошидаги "Маҳорат маркази"нинг навбатдаги ўқув курсига тингловчилар қабул қилиш бошланди!

Курсга фақат олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёки битирган, журналистикага қизиқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқиш 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил май ойига қадар давом этади.

Машғулотлар ҳафтада икки кун, журналистика соҳаси мутахассислари, оммавий ахборот воситаларининг тажрибали ходимлари томонидан олиб борилади. Амалий машғулотлар, ижодий семинарлар оммавий ахборот воситалари таҳририятларида олиб борилади ва уларга тажрибали журналистлар мураббийлик қилади.

Курсни муваффақиятли битирганларга белгиланган намунадаги сертификат берилади ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига ишга таклиф этилади.

Марказда ўқиш бепул.


Ўқиш истагида бўлганлар 2017 йил 1 декабрга қадар "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририятига (Самарқанд шаҳри Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, телефонлар: 233-91-51, 233-91-59, 233-91-69 www.zarnews.uzтелеграмм: @zarnews_uz; twitter:/zarnews_uz; Фейсбук:www.facebook.com/zarafshon.gazetasi; E-mail: zarafshong@umail.uz) мурожаат қилишлари мумкин.


Reklama huquqi asosida