Охирги янгиликлар

ОГОҲЛИК НОХУШ ҲОЛАТЛАР ОЛДИНИ ОЛАДИ Жамият

Вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальони 4-отряди томонидан отряд қўриқловида бўлган Самарқанд шаҳар "Сувоқова" корхонасига қарашли Чўпонота ва Даҳбет сув тармоқлари иншоотларида "Ўз уйингни ўзинг асра" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралар ҳақида сўз юритилди. Иншоотлар ишчи-хизматчиларига доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишлари учун зарур тавсиялар берилди. Уларга нохуш ҳолатлар содир бўлганда чоралар кўриш ва бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш лозимлиги   тушунтирилди.
У.ЖЎРАЕВ,
вилоят ИИБ қўриқлаш
бошқармаси алоҳида батальони
4-отряд командири.


ТАҚДИМНОМАЛАР КИРИТИЛДИ
Ургут туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари аҳоли хонадонлари ҳамда ташкилот ва муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан қатор тадбирлар ўтказиб келмоқда.
Жумладан, шу йилнинг ўтган даври мобайнида 457 та халқ хўжалиги маскани, 52410 та аҳоли яшаш уйларининг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилди. Текширувлар натижасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган ёки ёнғин назорати хизматининг кўрсатмалари ижросини бажармай келаётган 220 та жавобгар шахс ҳамда фуқароларга нисбатан 36 миллион 988 минг сўмдан зиёд миқдорда маъмурий чора кўрилди.
Азиз ҲАЙИТОВ,
Ургут туман ЁХБ инспектори, кичик сержант.


Reklama huquqi asosida