Охирги янгиликлар

КАМХАРАЖАТЛИ ТЎЙ ОИЛА ИҚТИСОДИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ Жамият

 

Халқимизда тўйлар эъзозланади. Тўй, албатта, қувончли тадбир. Унинг турлари ҳам кўп. Бешик, хатна, мучал, келин-куёв, юбилей тўйлари ва ҳоказолар. 
Қадим-қадимдан ота-боболаримиз тўйларни яқин ака-укалари, қишлоқдош ва дўстлари билан ўтказишган. Бунга нисбатан ҳеч қачон эътирозлар бўлмаган. Аммо ҳозир-чи? 500-1000 киши иштирок этмоқда. 
Ўртамиёна тўй қилган фуқаро билан суҳбатлашиб қолдим.  
– Тўйингизга қанча меҳмон келди?
– 800 нафардан зиёдроқ.
– Бундан озроқ, дейлик 120 та кишини айтсангиз нима бўларди? Харажатлар қанча бўлди?
– Ҳеч нарса бўлмасди. Аммо турмуш ўртоғим, фарзандларим, куёвларим кўнмади. Албатта, тўй харажатсиз бўлмайди. Узоқ йиллар, бир умр йиғиниб тўй қилинади. Тўйхона хизмати уч миллион сўм, хонанда, видео, альбомлар учун 1,5 миллион сўм, келин-куёв кийим-кечаги, уй-жиҳозларини ҳисобга олмаганда, фақат тўй дастурхонига 15 миллион сўм сарфладик. Жами  20 миллион сўм.
– Агар сиз тўйга уч баробар кам меҳмон таклиф қилганингизда сизни биров бир четга суриб қўярмиди? Ёки бу нотўғри айтилаётган фикрми?
– Тўғри, мен янглишдим. Камхаражатли тўй қилишни энди кўнглимга тугиб қўйдим. Мен энди тўйхонада эмас, уйда тўй ўтказиш ниятидаман. Тўғри-да, 20 миллион сўм ўрнига 7 миллион сўм сарфласам, оиламизнинг иқтисодий аҳволи янада мустаҳкамланарди. 
Юқоридаги ҳолатдан кўриниб турибдики, камхаражатли тўйлар тўғрисида маҳаллалар, гузарлар ва кўчаларда тарғибот ишларини кучайтириш лозим. 

Алишер МУҚУМОВ,
халқ депутатлари вилоят
Кенгаши депутати.



Reklama huquqi asosida