Охирги янгиликлар

Мурувват – борича бермоқдир Жамият

Ўзбекистон Байналмилал жангчи-фахрийлар уюшмаси вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Вилоят жангчи-фахрийлар кенгаши раиси Эсон Ҳасанов байналмилалчиларга чинакам ватанпарвар ва фидойиликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Батафсил

Фаровон турмуш гарови Жамият

Нуробод тумани «Олға» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30-умумтаълим мактабида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзуида тадбир ўтказилди. Унда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар ҳамда маҳалла фаоллари қатнашди.

Батафсил

Конституцияни ўрганамиз Жамият

Шу кунларда Каттақўрғон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун олдидан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, таълим муассасаларида «Конституциямиз – ҳаётимиз йўлдоши», «Асосий қонунимиз – инсон ҳуқуқлари кафолати» деб номланган кўргазмалар ташкил этилди.

Батафсил

Халқчил, адолатпарвар Қомус Жамият

Ҳар бир давлатнинг бошқарув тизими маълум бир ҳуқуқий манбаларга биноан амалга оширилган. Бундан 22 йил аввал Асосий қонунимиз қабул қилиниши билан юртимизда ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибаси ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мос суверен, демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилди.

Батафсил

Меҳр-мурувват кўрсатилди Жамият

Вилоят Ҳамид Олимжон мусиқа ва драма театри биносида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия марафони бўлиб ўтди.

Батафсил

Банк ёш тадбиркорга кўмакчи Иқтисодиёт / Жамият

Вилоят ҳокимлигида Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси юзасидан ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ҳамда битирувчилар, тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Батафсил

Ўқувчи дафтарсиз, ўқитувчи журналсиз бўлса Таълим / Жамият

дарс самарадорлигига эришилмайди
Ёшларнинг пухта билим олишлари учун касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда қандай шарт-шароитлар яратилгани ҳаммамизга маълум. Замонавий қулайликларга эга бўлган компьютер хоналари, ахборот-ресурс марказлари, зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган спорт заллари, хуллас, ёшлар таълим-тарбияси-ю уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун нима керак бўлса, ҳаммаси муҳайё.

Батафсил

Савоб иш – виждон амри Жамият

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиши халқимизнинг қалби меҳр ва саховатга тўла эканлигидан далолат беради. Юртимизда ногиронлар давлатимиз томонидан муҳофазага олинган, уларга доимо ғамхўрлик кўрсатилади. Ўзгалар меҳри ва ёрдамига муҳтожларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олинади, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилади.

Батафсил

Қонун ижроси назоратда Жамият

Вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни ва шу масалага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил

Самарқандлик имом танлов ғолиби бўлди Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги «Йил имоми – 2014» кўрик танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган ўн тўрт нафар имом-хатиб қатнашди.

Батафсил

«Ёшлигимиз, вақтимиз муҳофазаланган…» Жамият

Конституциямизнинг йигирма икки йиллиги муносабати билан жойларда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзуида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда ўтказилаётган бундай тадбирларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари Асосий Қонунимизнинг мамлакатимиз ҳаёти, тараққиёти, кишилар турмушида нечоғли аҳамият касб этаётгани ҳақида тўхталмоқдалар.

Батафсил

Ҳар бир мурожаатга эьтибор Жамият

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг кўзгуси
Ўйлашингиз мумкин, «Конституция қабул қилинган кун яқинда, шунинг учун ҳам мурожаатларимиз эътиборга олиняпти ёки жойларда вилоят ҳокимининг кўчма қабуллари тез-тез уюштирилиб қолди» деб. Гап бошқа масалада, ...

Батафсил