Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

12 яшар қизчанинг зийраклиги туфайли ўғирлик содир этган шахслар қўлга олинди

Тошкент тумани ИИБ томонидан 12 яшар қизчанинг зийраклиги ва кузатув камералари орқали “ўғирлик” жинояти билан гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақада ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа тафсилотларга кўра, Ҳасанбой МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирига 3 нафар шахслар ўғирлик қилиш мақсадида кирган. Шу вақтда хонадонда яшовчи 12 ёшли Мадина уйга келиб қолгач, улар жиноятни охирига етказолмай воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ушбу ҳолатни қизча мобил телефонига тасвирга олишга улгуради ва дарҳол туман ИИБга хабар беради.

Шунингдек, уларнинг жиноят жойидан қочиб кетишлари, мазкур маҳалла кўчаларида ўрнатилган кузатув камераларга ҳам қайд қилинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят фош этилди. Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ушбу шахслар қўлга олинди.