Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020 йилда ўсмирлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати Самарқандда ўтказилади

Самарқандда қиличбозликни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, вилоятда спортнинг мазкур турини кенг оммалаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, вилоятдаги спорт мактаблари, олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасалари базасида қиличбозлик секциялари очиш, ушбу масканларда зарур шарт-шароит яратиш, уларни мутахассис ва мураббийлар билан таъминлаш, қиличбозлик бўйича республика ва халқаро мусоқабалар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар, хусусан, имконияти чекланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобиловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Г.Саидова билан учрашув чоғида 2020 йилда ўсмирлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатини Самарқандда ўтказишга келишиб олинган.

Ғ.ҲАСАНОВ.