Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 6 мингдан ошди

Афғонистонда сўнгги кеча-кундузда 414 нафар коронавирус инфекцияси билан янги касалланганлар аниқланди. Мамлакатда касалланганларнинг умуммий сони 6053 нафарга етди. Бу ҳақда 15 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, коронавирус оқибатида сўнгги кеча-кундузда 17 нафар бемор вафот этган. Мамлакатда COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 153 нафарни ташкил этмоқда, 745 нафар бемор тузалган.