Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда содир бўлган портлаш оқибатида камида 18 нафар одам ҳалок бўлди

Афғонистон жанубининг Гилменд вилоятида “Толибон” террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) томонидан автомобилга ўрнатилган портловчи модданинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида камида 18 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, портлаш 3 май куни кечқурун Нахре Сераж ҳудудида содир бўлган. Мина ўрнатилган автомобиль Афғонистон миллий армияси ва миллий хавфсизлик директорати назорат пункти ёнида портлатилган.

Вилоят губернатори матбуот котиби Омар Звак берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида беш нафар ҳарбий ҳалок бўлган ва яна беш нафари жароҳатланган.

“Толибон” террорчилик ҳаракати содир бўлган портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.