Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳолини огоҳлантиришнинг янгича ёндашув тизими иш бошлади

Самарқанд шаҳрининг турли жойларида электрон “ЛEД” мониторларида аҳолининг ис газидан заҳарланишини олдини олиш борасидаги видеороликлар мунтазам намойиш этилмоқда. Бу каби янгича ёндашув ташаббуси Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизда куз-қиш мавсуми бошланиши биланоқ жорий этилди.

Мазкур видеороликлар мавсумда носоз иситиш воситаларидан фойдаланмаслик, табиий газдан, кўмир ва бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотларидан тўғри фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган.
Электрон ахборот экранларида ҳар 5 дақиқада (кун давомида 144 маротаба) огоҳлик ролигининг эфирга узатилиши шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг эътиборини максимал даражада қамраб олишни таъминлайди.