Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америкалик ва покистонликлар масофадан туриб самарқандликлар учун маҳорат дарслари ташкил этади

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари танловдан ташқари жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда. Бир гуруҳ хорижлик санъаткорлар Самарқанд шаҳрининг чекка ҳудуди Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, болалар ва уларнинг устозлари билан учрашди. Меҳмонлар мусиқа ва санъат мактабида таълим-тарбия олаётган болалар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиб, улар томонидан болалар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

- Ўқувчиларимизнинг фестиваль иштирокчилари билан учрашгани Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан ўзига хос байрамона кайфият бағишлади, - дейди 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Шоҳруҳ Мамарасулов. – Асосийси, болалар билан мулоқотда бўлган америкалик ва покистонлик санъаткорлар ўз юртларига боргандан кейин ҳам биз билан алоқада бўлишини, интернет орқали онлайн тарзда маҳорат дарслари ўтиш, тажриба алмашиб туришни таклиф қилишди.

Тўлқин Сиддиқов.