Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аянчли ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши шифохонада

Кеча, 18 февраль куни соат тахминан 08:30 ларда Данғара тумани А-373-рақамли “Қўқон-Тошкент” автомобиль йўлининг Чинобод қишлоғи ҳудудида 35 ёшли фуқаро А.У. бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашинани “Тошкент-Қўқон” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, “Қўқон-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган 37 ёшли Й.А.нинг бошқарувида бўлган «Tico» русумли автомашина ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 49 ёшли З.Ж. бошқарувида бўлган «Jentra» русумли автомашиналар билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда «Jentra» русумли автомашина йўловчиси Х.М. ва «Tico»  русумли автомашина ҳайдовчиси Й.А. ҳамда йўловчи Б.М.лар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган яна 6 нафар шахс шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.У.га нисбатиан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми “а” банди билан (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида хабар берди Фарғона ИИБ ахборот хизмати.