Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аёллар ва болалар қуллигига йўл қўймаймиз

Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан Тойлоқ туманидаги бир марталик иш билан таъминлаш бюросида “Зўравонлик таҳдиди остидаги экстремизмнинг олдини олиш» мулоқот–машғулот лойиҳаси бўйича тренинг ўтказилди.

Тренингда марказ ходимлари иш излаб келган ва бандлиги вақтинча таъминланмаган фуқароларга одам савдоси ва ноқонуний миграция билан тўқнаш келиш хавфида бўлган ижтимоий заиф аҳоли ўртасида одам савдоси ва ноқонуний миграция оқибатлари, шунингдек, зўравонлик тазйиқи остида содир этилувчи ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, экстремизм ва бошқаларни олдини олиш бўйича машғулот ўтказди.

- Марказ томонидан бу каби тренинглар доимий равишда ўтказиб борилади, - дейди "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Мадина Нажмиддинова. - Асосий мақсадимиз одам савдосининг оқибатлари, жамиятдаги турли зўравонликлар тўғрисида аҳолини огоҳлантириш, мигрантлар, аҳолининг заиф қатламига ижтимоий-ҳуқуқий бепул хизмат кўрсатиш, одам савдоси ва зўравонликнинг бошқа турларига қарши курашиш бўйича ёшларни волонтёрлик ҳаракатига жалб қилиш ва уни ривожлантиришдан иборат. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб бориш баробарида қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу жиноятдан жабр чекканларга ёрдам кўрсатиш ишларини ҳам амалга оширамиз. Ўтган йил давомида марказимизга мингдан зиёд мурожаатлар бўлиб, уларни тегишли ташкилотлар ёрдамида ҳал қилдик.

 Марказ томонидан шундай тренинглар вилоятимизнинг бошқа туманларида, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳам ўтказилиши белгиланган.

Жалолхон Амирхонов.