Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болалар аравачасини ўғирлаган шахс аниқланиб, қўлга олинди

Шу йилнинг 9 август куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 27 ёшли Ф.И. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 1 августга ўтар кечаси номаълум шахс унинг уйи эшиги олдидан чўнтагида 1 200 000 сўм пули бўлган болалар аравачасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бирлик маҳалласида яшовчи 24 ёшли Ш.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.