Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болалар учун Наврўзга совға

Самарқанд шаҳри, Абу Абдулла Рудакий маҳалласидаги 130 ва 132-кўп қаватли уйлар олдида янги болалар майдончаси қурилди. Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилган майдонча болажонларга ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Фарзандларининг кўз олдида ўйнаб юришидан ота-оналарнинг ҳам кўнгли тўқ.

Шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Абу Абдулла Рудакий маҳалласи фаоллари ҳамда “Жалол” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ташаббуси билан маҳалладаги 112 ва 120-уйлар олдида ҳам бунёд этилди.

Отабек ЎРОҚОВ.