Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бошқирдистон Республикаси ўқувчи-талабалари ёзги таътилни Самарқанддаги оромгоҳларда ўтказади

Москвада ўтказилаётган Россия-Ўзбекистон ёшлари форумида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов Бошқирдистон Ёшлар вазири Руслан Ҳабибов билан учрашди.

Учрашувда 2020 йилги форумни Уфа шаҳрида ўтказишга келишиб олинди. Шунингдек, ёзги таътил пайтида дам олиш оромгоҳларида ўқувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ёшлар туризми масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.