Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бразилияда бир кеча-кундузда COVID-19 туфайли 1179 нафар ўлим ҳолати қайд этилди

Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Мамлакатда сўнгги энг юқори ўлим ҳолати кўрсаткичи 12 май куни қайд этилган эди. Ўшанда бир кеча-кундузда 881 нафар бемор вафот этган. Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, коронавирус инфекцияси умумий ҳисобда 17,9 минг фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган.

Бугунги кунга келиб, Бразилия касаллик қайд этилиши ҳолати бўйича АҚШ ва Россиядан кейинги учинчи ўринга кўтарилди. Лотин Америкасининг ушбу мамлакатида жами 271 885 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган.