Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади

Бу Беларусь давлати тарихидаги олтинчи сайлов. Шу вақтгача ўтказилган 5 та сайловнинг барчасида амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб бўлган.

Кўпчилик Беларусь президентлиги учун ўтадиган бу сайлов ўзгача бўлиши, Лукашенко унда ғолиб чиқиши қийин бўлишини айтмоқда. Буни вақт кўрсатади.

Сайловда 5 нафар номзод рўйхатдан ўтказилган. Улардан икки нафари аёл. Қуйидаги номзодлар Беларусь президенти бўлиш учун кураш олиб боради:

Александр Лукашенко - Беларусь президенти. Мустақил номзод;

Сергей Черечень - Беларусь социал-демократлар партияси раҳбари;

Анна Канопацкая - Беларусь вакиллар палатаси 6-чақириқ собиқ депутати. Мустақил номзод;

Андрей Дмитриев - «Говори правду» бирлашмаси томонидан илгари сурилган номзод;

Светлана Тихановская - таржимон. Мустақил номзод.

Маълумот ўрнида: Беларусда президент 5 йил муддатга сайланади. Бугунги сайлов натижаси 19 августдан кеч бўлмаган вақтда эълон қилиниши керак. Агар номзодлар керагича овоз ололмаса, 23 август куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.