Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 50 ёшни қаршилади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Қўшработ туманида туғилган.

У 1991 йил Тошкент xалқ xўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1991 “Ўзсаноатқурилишбанки”нинг Сирдарё филиалида бўлим бош мутаxассиси лавозимидан бошлаган.

Эркинжон Турдимов 2008 йилда бир муддат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув xўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими, 2016-2018 йилларда Сурxондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Эркинжон Турдимов 2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Қутлуғ сана муносабати билан Эркинжон Турдимовни чин қалбдан табриклаймиз!