Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буркино-Фасонинг камбағал президенти пора олмасди, “эконом класс”да парвоз қиларди. Аммо у нега ўлдирилди?

1983 йил 4 август куни Африканинг Юқори Вольтасида давлат тўнтарилиши содир этилди. Бу тўнтариш сўнгги 17 йил ичидаги тўртинчиси эди. Ҳукуматни 33 ёшли миллий армия капитани Томас Санкаранинг тарафдорлари эгаллашди. Санкара тез орада мамлакат номини Буркино-Фасо, яъни “сотилмас одамлар ери”га ўзгартирди (у ҳозирги кунда ҳам шундай аталади). Аҳоли бу ўзгаришга беэътибор эди. Чунки улар учун мамлакат раҳбарларининг барчаси бир хил - золим эди.

Одатда бу юртда президентлар шундай йўл тутишади – ҳукуматни эгаллайди, рақибларини қатл қилади, янги қўзғолондан сўнг бир талай пул билан Европа ёки Америкага қочишади.

Санкара биринчи бўлиб президентлик учун ойига 2000 АҚШ доллари тўланадиган маошдан бош тортди. У ушбу пулларни болалар уйига берди. Ўзи  ҳарбий офицерлик учун тўланадиган 450 АҚШ долларига кун кечирди.

Кейин у нафақат Африкада, балки бошқа давлатларда учраши қийин бўлган “даҳшатли” ишларга қўл урди. Яъни, ҳукумат тасарруфидаги барча қимматбаҳо автомобилларни сотиб юборди ва ўрнига арзон ва камтарона автомобилларни харид қилди. Мансабдорларнинг маошларини қисқартириб, уларга “бизнес-класс”да парвоз қилишни таъқиқлади. Ўзи эса расмий давлат учрашувларига самолётнинг “эконом класс”ларида учди.

Жазирама иссиқда ўзининг меҳнат хонасига кондиционер ўрнатишдан бош тортди: “Бизда кўп одамларнинг бундай қилишга (кондиционер ўрнатишга) қурби етмаётган бир вақтда, бундай ҳашаматни ўрнатиш уят бўлади. Ҳечқиси йўқ, бироз терлайман”.

Давлат хизмати ходимларига шинам Европа костюм-шимларидан воз кечиш ва унинг ўрнига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган арзон кийимларни кийиш буюрилди. Ҳар рождество байрамида вазирларга бир ойлик маошидан воз кечиб камбағалларга бериш мажбурияти юклатилди. Оддий халқ қандай яшаётганини ва ҳаёт кечириш учун нималар қилаётганини билишлари учун кўплаб мансабдорлар ерга ишлов бериш ва чорвага қараш учун қишлоқлардаги фермаларга хизмат сафарларига юборилди. Бундан мансабдорлар хафа бўлди, албатта.

Булардан ташқари, президент йирик ер эгаларидан ерларини олиб қўйиб, экин майдонларини деҳқонларга топширди. Натижада буғдой ҳосили 2,5 баробарга кўпайди ва мамлакатдан очарчилик хавфи ариди. Санкара Ғарбий Европа ва АҚШ ёрдамидан бош тортди ва шундай деди: “Ёруғ оламда ҳеч нарса шунчаки берилмайди... Ким боқса, ўша сени назорат қилади”.

Томас Санкара в мемориальном музее В. И. Ленина в Смольном, 1986 г.

Санкара томонидан ташкил этилган халқ трибуналчилари мамлакат бўйлаб коррупциячи амалдорларни ва давлат бюджети ўғриларини қўлга олишарди. Бироқ ҳеч ким қатл эттирилмасди. Чунки Санкара ўлим жазосини бекор қилганди. Лекин қамоқ жазолари узоқ муддатли эди. Масалан, 100 АҚШ доллари қийматидаги пора учун 10 йил қамоқ жазоси қўлланиларди.

Бундай кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳаларда олиб борилди. Африка саҳросининг кенгайишини тўхтатиш мақсадида Санкара ўн миллион дона дарахт эктирди. 2,5 миллион болалар юқумли касалликларга қарши эмланди. Бу даврда одамлар келажакка ишонишни бошлади, мамлакат иқтисодиёти бир мунча кўтарилди ва оддий аҳолининг турмуш тарзи кун сайин яхшиланиб борди. Муҳими, Санкара одамлар қалбида умид уйғотди.

Томас Санкара в Центре подготовки космонавтов им. Ю. А. Гагарина.

Шундай бўлса-да, Санкарага қарши фитна бошланди. Чунки мансабдорлар ва ҳарбийлар орасида ундан аразлаганлар кўпчиликни ташкил қиларди