Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бувижоним кийган либослар

Самарқанд давлат университетининг педагогика факультетида ана шу номдаги кўрик-танлов ўтказилди.
Ёшларни оилага тайёрлаш, уларни турли ёт ғоялар ва “оммавий маданият” таъсиридан асраш мақсадида ташкил этилган тадбир аввалида “Оила“ илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, университет ректорати масъул ходимлари мустаҳкам ва соғлом оилани барпо этишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг талабалар танлов шартлари асосида оила билан боғлиқ анъана ва қадриятлар, кийиниш маданияти, рўзғор тутуми юзасидан билим ва маҳоратларини намойиш этди.
– Ушбу ташаббус талабаларимизнинг ўзидан чиқди, – дейди университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Тўхлиева. – Номни ҳам ўзлари топди. Эътиборлиси, бугун талаба-қизларимиз момолари кийган либослар намойишини ўтказиб, бундай кийимлар ўзларига ҳам ярашишини кўрсатиб беришди.

Г.РАҲИМОВА,
СамДУ доценти.