Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бюро директорининг биринчи ўринбосари Cамарқандда сайёр қабул ўтказади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Кабирджанов Хасан Муродович Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Жорий йилнинг 26 июль куни Бюронинг Иштихон туман бўлими биносида ўтказиладиган сайёр қабулда Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва маиший чиқинди соҳасида ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун, сайёр қабул соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.