Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чет элдан олиб келинаётган юртдошларимизга самолётда хавфсизлик чоралари кўрилганми?

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

- Чет элдан олиб келинаётган юртдошларимизга самолётда хавфсизлик чоралари кўрилганми? Улар йўл давомида касалликни юқтириб олмайдими?

- Шуни унутмаслик керакки, уларнинг барчаси коронавирус касаллигини юқтириб олган бўлиши мумкин. Улар эпидемик нохуш ҳудуддан, касаллик ўчоғидан келишаяпти. Демак, биз уларнинг барчасини “потенциал” зарарланганлар деб қарашимиз керак.

Самолёт салонида ҳар бир одам учун алоҳида салафан/пленкалар билан ажратилган ўриндиқларни қилиш мушкул. Чунки салон ичида, ўриндиқлар орасида юриш йўлагида зарурат юзасидан йўловчилар ва йўловчиларга хизмат кўрсатувчи экипаж аъзолари ҳам ҳаракатланади.