Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳоли тахминига кўра, йил охиригача доллар нархи қанчага кўтарилади?

Иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўров ўтказди. МБ сўровида бутун республика бўйлаб 900 нафар жисмоний шахс ҳамда 375 нафар юридик шахс иштирок этди.

Аҳолининг 2019 йил якунига айирбошлаш курси бўйича кутилмалари сентябрда ўртача 1 АҚШ доллари 9837 сўмга, тадбиркорлар кутилмалари эса ўртача 1 АҚШ доллари 9895 сўмга тенг бўлди.

«Сўров иштирокчиларининг валюта курси бўйича кутилмалари келгуси даврларда миллий валютанинг тебранувчанлик даражасига нисбатан ноаниқлик таъсири остида шаклланди», дейилади ҳисоботда.