Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 38 миллиондан ошди

Бу ҳақда АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Университет тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, 14 октябрь ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 38 041 143 нафарга етган. 1 084 888 бемор вафот этган ва 26 миллиондан ортиқ бемор тузалган.

2019 йилнинг декабрь ойида биринчи бўлиб Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган янги турдаги COVID-19 коронавируси, тез фурсат ичида дунёнинг деярли барча мамлакатларига тарқалди. 2020 йилнинг 11 март куни, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги COVID-19 коронавируси хуружини пандемия, деб эълон қилди.