Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фоторепортаж: Бунёдкорлик – нуронийлар нигоҳида

«Ўзавтотранс» агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси кўмагида Нарпай ва Оқдарё туманларининг бир гуруҳ нуронийлари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига сайёҳат қилди.

Нуронийлар сайёҳатни Имом Бухорий зиёратгоҳидан бошлади. Мажмуа ёнида Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаган илмий-тадқиқот маркази ҳамда ҳадис илми мактабида яратилган шароитлар билан танишди.

–  Ўзбекистон заминида туғилиб ўсган, ислом ва жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизни бугун бутун дунёда яхши билади,– дейди нарпайлик Шукрулло Турдиев.  – Вилоятимизда бундай марказнинг ташкил этилгани, музейда сақланаётган қадимий қўлёзмалар, кўҳна ёзувлар ва ноёб асарларнинг нусхалари барчамизда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, нуронийлар Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилди. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилди. Бир пиёла чой устида отахон ва онахонлар қизғин суҳбат қурдилар.

Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.