Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайит муносабати билан тест синовлари бошқа кунга кўчирилди

Давлат тест маркази Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилгани ҳақида хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги 2019 йил 2 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинади (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):

Қашқадарё вилоятида – 12 август куни;

Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида – 13 август куни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 14 август куни;

Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.