Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳозир: Самарқандда «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг вилоят босқичи бошланди

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида кўрик-танловнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирок этди ва иштирокчиларга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз: танлов халқ сайли сифатида ташкил этилган ва бу ерда вилоятдаги қўшма корхоналар, хусусий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Турли маданий чиқишлар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Бахтиёр МУСТАНОВ сурат-лавҳалари.