Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳозирча 16 нафар абитуриент тест натижасидан норози

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига апелляция бериши мумкин.

Апелляция шикоятлари Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ёзма ҳамда электрон шаклда қабул қилинмоқда.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимидан олинган маълумотга кўра, бугун  (21 август) куннинг биринчи ярмида бўлимга 16 нафар абитуриент тест синови натижасидан норози бўлиб, мурожаат қилган. Уларнинг шикояти 26 августга қадар кўриб чиқилади.