Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имконияти чекланган инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди

Бугун Пайариқ тумани марказидаги "Ягона" базмгоҳида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир уюштирилди ва имконияти чекланган инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман "Нуроний" ва “Маҳалла” жамғармалари, Халқ қабулхонаси, маънавият, маданият бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси, ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов сўзга чиқиб, ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва ҳақида гапириб, ногиронлиги бор фуқароларга туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 45 та арава, 7 та эшитиш мосламаси, 4 та ҳасса ва 4 та қўлтиқтаёқ топширилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.