Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонлик ўқувчи “Йил ҳикояси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди

“Йил ҳикояси” кўрик-танлови вилоят босқичида Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Хайринисо Жўраева биринчи ўринни қўлга киритди.

Ёш иқтидор соҳибасининг “Орзулар сари”, “Устозлар изидан” номли шеър ва ҳикоялар тўпламлари нашрдан чиққан.

- Яқинда “Зулфия” номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган танловнинг туман босқичида адабиёт йўналишида ғолиб, деб топилгандим, - дейди Х.Жўраева. – Бугунги ютуғим ижодий ишларимга илҳом бағишлади. Адабиётга қизиқишимга она тили ва адабиёт фани ўқитувчимиз Феруза Тоғаеванинг ҳиссаси катта. Шеър ва ҳикояларимнинг биринчи ўқивчиси ва таҳрир қиладиган ҳам шу устозим. Хато ва камчиликларимни айтиб, ўз маслаҳатларини бериб боради. Насиб этса, кўрик-танловнинг ҳал қилувчи босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритаман.