Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истеъмолчилар томонидан сизга тўланган солиқ суммасини бюджетга тўлаб беришингиз лозим

Ун комбинатларига ҳисоб фактураси ёзиладиган 4,2 % қўшимча қиймат солиғи ҳисоблаб бериляпти. Уларга шунақа имтиёз берилган экан, қолган 10,8 % қўшимча қиймат солиғини ким тўлайди?

Илҳом МУҲАММАДАМИНХОН,

Каттақўрғон шаҳри.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги “Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори 2-бандида 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисоблаш тартиби жорий этилган.

Маҳсулотлар сотилишида Солиқ кодексининг 222-моддаси талаблари асосида ҳисоб-варақ фактура расмийлаштирилиши лозим.

Бу операцияда умуман олганда, қўшилган қиймат солиғини охирги истеъмолчи тўлайди. Фақат сизнинг корхонангиз бунда солиқ агенти сифатида қатнашиб, истеъмолчилар томонидан сизга тўланган солиқ  суммасини бюджетга тўлаб беришингиз лозим бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни 43-моддасида қонуности ҳужжатлар нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган ваколатли органлар томонидан беришлиги кўрсатилган.

Саволга Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими Валишер Темиров жавоб берди.