Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ийд ал-Фитр муборак!

Дардга даво айловчи,
Ҳожат раво айловчи,
Рози-ризо айловчи
Бошимизда нур Қуръон,
Саловоти дур Қуръон.

Илм-маърифат ойи,
Умринг ўтмасин зое,
Ийд-ал Фитр ризойи,
Ҳар тунингни қадр бил,
Ҳар мўминни Хизр бил.

Инна анзаллоҳ қадр,
Шундан қаноат-сабр,
Кимсага қилма жабр,
Ҳар рўзингни рўшно қил,
Яхшиликни ошно қил.

Ул меҳрибон, қайюм Зот,
Азал-поён барҳаёт,
Аҳли мўъмин-муслимот,
Ризқ берганга шукур қил,
Дилга ишқни муҳр қил.

Муродларни қил ҳосил,
Офиятга қил дохил,
Ризо бўлсин тағофил,
Бани инсонни тенг қил,
Хулқи-феълини кенг қил.

Хулафойи рошидин,
Қутқар риё лошидин,
Ризқ-рўз бер бошидин
Дариғ тутма жандангни,
Мағфират қил бандангни.

Берма азоби сақар,
Руҳлар санқийди бадар,
Касни дўзахдан қутқар,
Жаннатингга нозил қил,
Жоҳил эмас, фозил қил.

Раҳмат ёғилган айём,
Гуллар очилган айём,
Дурлар сочилган айём,
Гуноҳлардан фориғ қил,
Борар жойни ёруғ қил.

Меҳр - олий иморат,
Дўстни айла зиёрат,
Дуонг бўлар ижобат,
Умрингга зийнат ўша,
Рутбаи ҳиммат ўша.

Ризқни сўра худодан,
Умидвор кўп дуодан,
Рўзи маҳшар жазодан
Асрагани чин бўлсин,
Ул нури яқин бўлсин.

Ягона барҳақ Мавло,
Жаъми амалдан авло,
Мутаҳҳаййир, мусалло,
Дунёвий-у уҳровий,
Рағбатни айла ғозий.

Чандики, ғарқ йўли бу,
Раҳмати Ҳақ йўли бу,
Абадул бахт йўли бу,
Амри вожиб қил витр,
Қутлуғ ийди ал-фитр.
Исматулло ЮЛДОШЕВ