Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиян ўз амакисини кўприкдан итариб юборди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида 8 июнь куни вақтинча Нурафшон шаҳар Янгиҳаёт қўрғонида яшовчи 41 ёшли К.К. Бешкек маҳалласи Қорасув кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Коллектор” канали устига ўрнатилган кўприк устида ўзаро жанжал оқибатида 61 ёшли амакиси А.К.ни итариб юборган ва А.К. кўприк устидан пастга йиқилиб тушиб жароҳат олган.

Натижада А.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 9  июнь куни шу ерда вафот этган. К.К. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.