Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Камида 20 минг россияликнинг Ойда мулки бор

"Ер юзида қарийб 40 миллион кишининг Ойда ер участкаси бор. Шундан 20 минг нафари россияликлардир" деб маълум қилаяпти Ойдаги ерни ҳам сотаётган кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланувчи  "НДВ-Супермаркет недвижимости" компанияси. Бу ҳақда interfax.ru хабар бераяпти.

Ушбу компания берган маълумотларга кўра харидорларга таклиф этилаётган энг кичик Ой участкаси 1 акр, 40 сотихни ташкил этади. Ана шу участкани нархи 3 минг рублни ташкил этади. Шунда ҳар кв.м. ҳудудни нархи 0.75 рублга тўғри келади. Компания Россияда ҳамма тегишли ҳужжатларни олган ҳолда қонуний фаолият юритади.

Ойдаги ҳудудлар унинг Ердан кўринаётган томонидан сотилмоқда. Компания ҳудуднинг эгалиги ҳақида махсус сертификат бермоқда.  Шунингдек Ойдан участка сотиб олганлар ўз ҳудудларини бемалол махсус ускуналар билан томоша қилсалар бўлади.

Компания томонидан берилаётган сертификатларда Ойдан берилаётган ҳудудни гаровга қўйиб бўлмаслиги, солиққа тортилмаслиги қайд этилган.