Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маданият ва аҳоли дам олиш масканлари ҳамда истироҳат боғлари мавсумга тайёрми?

Вилоят  ҳокимлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, вилоятдаги маданият ва аҳоли дам олиш масканлари ҳамда истироҳат боғларининг мавсумга тайёргарлик ҳолати, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари атрофлича таҳлил қилинди.

Унда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри, Ургут, Тайлоқ, Оқдарё ҳамда Қўшработ туманлари маданият ва истироҳат боғларининг мавсумга тайёр эмаслиги, олиб борилаётган ишлар қониқарсиз аҳволдалиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, маданият марказларининг бугунги аҳволи ҳам муҳокама этилиб, бу борадаги ишларни ташкил этишда вилоят маданият бошқармаси, туман ва шаҳар маданият бўлимлари мутасаддиларининг фаолияти танқид қилинди.

Муҳокама якунида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Шарофов Баҳодир Негматовичга юклатилган вазифаларни бажаришда ўзибўларчилик билан ёндашганлиги учун интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда Каттақўрғон шаҳар маданият бўлими бошлиғи Бозоров Одил Кадировични эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш учун маданият вазирлигига расмий хат йўллашга хулоса қилинди.

Шунингдек, муҳокамага қадар Булунғур туман маданият бўлими мудири Исаков Алимбой Расулович ва маданият ва истироҳат боғи директори Ҳайдарова Нилуфар Усмоновналар ўз аризаларига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Пайариқ туман маданият бўлими мудири Аширов Фахриддин Зайниддиновичнинг фаолияти эса “Хайфсан” интизомий жазоси билан баҳоланди.