Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳорат дарсларида Александр Файнберг ижоди ўрганилди

Самарқанд давлат университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида филология факультети талабаларига Ўзбекистон Халқ шоири Александр Файнберг таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан маҳорат дарслари ўтказилди.

Дарсларни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси З.Эшонқулова, "Ижод" фондининг вилоят бўлими мутахассиси О.Уроқов, филология факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари М.Боботоев, филология фанлари номзоди А.Тошпўлатовлар олиб борди.
Тадбирда талабаларга Ўзбекистон Халқ шоири Александр Файнберг ижодининг аҳамияти, ибратли ҳаёт йўли, ўзбек ва рус адабиётини ривожлантиришга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат каби эзгу фазилатларни камол топтиришга катта ҳисса қўшгани ҳақида маълумотлар берилди.
Талабалар шоир шеърларидан намуналар ўқиди.

Хуршида ЭРНАЗАРОВА.