Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб ўқувчиларининг жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Кеча, 5 август куни Бекободда яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли И.А. Бекобод тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида “Шова” маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. И.А. уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Д.Т. ва Д.А. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган.

ИИВ Матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.