Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк доллар курси ошганини маълум қилди

Ҳафта бошида 1 АҚШ доллари 8704.87 сўм этиб белгиланган эди.

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8882.00 сўм сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ҳафта бошига нисбатан 177.13 сўмга ошганини кўрсатади.

Евро курси эса 6 августдаги кўрсаткичга нисбатан (259.80) ўсиб, 9928.30 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилиб (+2.53) 136.38 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.