Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

МИБ ходимига қаршилик кўрсатган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди

МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т. (1997 й.т.) қарздор М.Х.дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борганда, у МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан ходимнинг оёғига урган ва тан жароҳати етказган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 10 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.