Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миллий гвардия жамоаси ногиронларни байрам билан қутлади

Самарқанд вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг 82139-ҳарбий қисми Халқаро ногиронлар куни муносабати билан савобли ишга қўл урди.

Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳар Юқори Хўжа Соат маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳар бирига 1 қопдан ун, шакар, макарон ва 5 килограмм ёғ маҳсулотлари тарқатди.

- Байрам муносабати билан мени йўқлаб келган Миллий гвардия ходимларига минг раҳмат, - деди I гуруҳ ногирони К.Юсупов. – Орамизда саховатли кишилар янада кўпайсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Шунингдек, Миллий гвардия жамоаси Кимёгарлар қўрғонидаги 61-эшитишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам бўлишди. Улар мактаб ўқувчиларига 60 дона бадиий китоб тақдим этди. Болалар ўз миннатдорчилигини бадиий чиқишлари орқали ифода этди.

Жаҳонгир ПЎЛАТОВ.