Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мўйноқда СамДУ штаби ва кутубхонаси ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида Самарқанд давлат университетининг ўқув хонаси ва кутубхонаси ташкил этилди.

Мактабга университет томонидан замонавий компьютер жамланмаси, 150 дан ортиқ китоблар, талабалар томонидан ишланган амалий ва тасвирий санъат намуналари, университет ҳаёти билан таништирувчи рисолалар, эсдалик совғалар топширилди. Иқтидорли талабалар эса мактаб ўқувчилари ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида тадбир ўтказди.

Университет ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда бир гуруҳ фаол талабалар Орол денгизининг қуриган ҳудудида ўрмон барпо этиш жараёнларида ҳам қатнашди.

Дилмурод ДЎСТМУРОДОВ.