Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наманганда поезд 82 ёшли фуқарони уриб кетди

Бугун, 2 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поезди Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115-километри 1-пикетида ҳаракатланиб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда - 82 ёшли Т.М.ни уриб юборган. Оқибатда Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.

1230-сонли юк поезди соат 05-50 да тўхтаб, соат 06-37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.