Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Навоийда туғма юрак нуқсони бўйича илк мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Жорий йилнинг 25 май куни Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида биринчи марта юрак туғма нуқсони билан оғриган 26 ёшли беморнинг юраги операция қилинди. Zarnews.uz сайтига хабар берилишича, операция жараёни муваффақиятли ўтган.

Операцияни тиббиёт фанлари доктори Набижон Юлдашев, тиббиёт фанлари номзоди Муроджон Аҳмедов ва хирургия бўлими мудири Жаҳонгир Санақуловлар амалга оширган.

Жамолбек Саломов.