Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нега Самарқандда қатъий карантин чекловлари сақланиб қолмоқда?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

➖ Самарқандда карантин яна узайтирилиши, чекловлар сақланиб қолиши сабаби нимада?

➖ Карантин чоралари ҳеч қайси ҳудудда бекор қилингани йўқ. Фақат босқичма-босқич юмшатиш чоралари кўриляпти.

Самарқандда ёки бошқа бир вилоятда кунлик касалланишда бемор қайд этилган тақдирда карантин чоралари кучайтирилади.