Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нукусда поезд "Нексия" билан тўқнаш келди

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 16:35ларда “Қўнғирот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд билан “Нукус-Тўрткўл” йўналишининг 693 километр 5-тўсиғида давлат рақами 95 D 654 HA бўлган “Нексия” русумли автомашинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, талафот бартараф этилиб, поезд 16:52да ўз ҳаракатини давом эттирган.

Йўл транспорт ҳодисасида жабрланганлар йўқ.