Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олимларнинг маоши сезиларли оширилади

Ўзбекистонда олимларнинг: фан докторлари ва фан докторлигига номзодларнинг маоши сезиларли оширилади. Бу ҳақда президент Ш. Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрганда маълум қилган.

Президент администрацияси берган маълумотларга кўра фан докторларнинг маоши 60 фоизга, фан докторлигига номзодларнинг маоши 30 фоизга оширилади.

Маошлар 1 сентябрдан оширилиши кутилмоқда.